Ҳайбар
Ҳайбар — Мадинадан шим.да жойлашган воҳа; мил. ав. 6-а.даёқ мавжуд бўлган. Мил. 7-а.да Ҳ. ҳосилдор, серсув, хурмозор ва далалари бўлган бир неча водийларда жойлашган. Аҳолиси яҳудий деҳқонлар ва яҳудийликни қабул қилган араблардан ташкил топган еди. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) тахм. 1,5 минг кишилик қўшин билан ўзларига душман бўлган Ҳ. аҳолиси устига юрганлар. Бир ярим ойлик қамал ва Ҳ.нинг ғатафон қабиласидан бўлган иттифоқчилари кетиши билан воҳа забт етилган. Таслим бўлиш ҳақида Ҳ. аҳолиси билан тузилган битимда Ҳ. ҳарбий ўлжа (ғанима) деб қаралган, чунки у куч билан егалланган еди (анватан). Воҳанинг 1/ 5 қисм ери Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) фойдаларига (ҳарбий юриш раҳбари сифатида) ва у зотнинг оилалари фойдасига ўтган. Ернинг қолган қисми жангчилар ўртасида тақсимланган; маҳаллий аҳоли деҳқончилик қилиб, олинган ҳосилнинг ярмини мусулмонларга бериши лозим бўлган. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг қизлари Фотима Ҳ.дан олинган ҳосилнинг Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га тегашли улушига меросхўр сифатида даъвогарлик қилган. Халифа Абу Бакр (ра) бу талабни рад етган, бунга сабаб қилиб Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг "Менинг меросхўрларим йўқ ва мендан кейин қолган барча нарсалар закот каби хайрли мақсадларга мўлжалланган жамоанинг мулкидир (садақа)" деган ҳадисларини келтирган. Умар (ра) воҳа ерларини қайта тақсим етиб, Ҳ.ни егаллаган жангчилар ва уларнинг меросхўрларига хусусий мулк қилиб берган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!