Ҳаж
Ҳаж — Маккани зиёрат қилиш, исломнинг беш асосий рукнларидан бири. Ҳ. амали уни адо етишга қурби етган барча мусулмонлар учун (жуда бўлмаганда умрида бир марта) фарздир; унга қурби етмаганлар ўзларининг ўринларига "ўринбосар" (вакил ал-Ҳ.) юборишлари мумкин. Ҳ. зулҳижжа ойида амалга оширилади ва турли маросимларни (маносик ал-Ҳ.) ўз ичига олади. Зиёратчилар карвони Маккага 7-зулҳижжада етиб келадилар Улар махсус жой - мийқотда покланиб еҳромга кирадилар, "кичик Ҳ." маросимини ўтайдилар (қ. Умра, тавоф). Сўнгра умра ва Ҳ.ни алоҳида ўташга қарор қилганлар сочларини олдириб еҳромдан чиқадилар. Улар бевосита Ҳ. олдидан яна қайта еҳромга кирадилар. Умра ва Ҳ.ни бирга ўтамоқчи бўлганлар (қирон) Ҳ. охиригача еҳромда қоладилар. Зулҳижжа ойининг 7-куни зиёратчилар Каъбада хутба ешитадилар ва намоз ўқийдилар. Ертаси куни (яум ат тарвия) Мино водийсига борадилар Зиёратчилар зулҳижжа ойининг 8-санасидан 9-санасига ўтар кечани Мино водийсида ўтказади, Зулҳижжанинг 9-куни ерталабдан Ҳ.нинг асосий маросими - Арофат тоғи олдида туриш (вукуф) бошланади. Зиёратчилар хутба ешитадилар, намоз ўқийдилар. Бу туриш кун ботгунча давом етади. Сўнгра зиёратчилар Муздалифа водийси томон юрадилар (ифада) Шу ерда шом ва хуфтон намозлари ўқилади ва туналади. Зулҳижжанинг 10-куни (яум ан наҳр) бомдод намозидан кейин зиёратчилар Мино водийсига йўл оладилар, бу ерда улар Муздалифадан олган 49 та кичик тошнинг7 тасини биринчи куни енг кичик шайтон рамзига улоқтирадилар (қ. Шайтон). Бу маросимдан сўнг, шу ернинг ўзида саллаллоҳу алайҳи ва салламдогарлар ва бадавийлардан сотиб олинган жонлиқ қурбонлик қилинади. Зулҳижжанинг 10-куни мусулмонларнинг енг муҳим байрами ҳисобланиб, бутун ислом оламида кенг нишонланади (қ. Ҳайит, қурбонлик) Сочларини олдирйб ёхуд кестириб зиёратчилар сўнгги тавофни бажо келтириш учун Маккага йўл оладилар. Кимда ким дастлабки маросим умра қилмай Ҳ. қилган бўлса (Ҳ. ифрод) тавофдан кейин саъйни адо етишади Зулҳижжанинг 11-кунидан 13-кунигача (айём ат-ташриқ) зиёратчилар қурбонлик қилишда давом етадилар, Мино водийсига борадилар, у ерда енди ҳамма устунларга қараб 2 кун7 тадан тошча отадилар (жамрат ал-ула, жамрат ал-вуста, жамрат ал-ақаба), ўз ишлари билан банд бўладилар. Ҳ.нинг асосий маросимлари ақидага кўра Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) томонидан 632 й. "видолашув Ҳ."ида (Ҳ. ал-вадў") белгилаб берилган Кейинчалик асосий ҳуқуқий мазҳаб намоёндалари зиёрат маросим-удумларини бажаришни батафсил ишлаб чиққанлар. Ҳ.нинг ғоявий ва сиёсий аҳамияти бугунги кунда ҳам улкан. Ўзбекистон мустақилликка еришгач, юртимиз мусулмонларига Ҳ. амалини адо етиш учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. ал-ҲАЖАР ал-АСВАД - қ. Қора тош.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!