Ҳадис
Ҳадис — (араб. - "хабар", "янгилик"), ҳадислар - Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўрсатмалари тўғрисидаги ривоятлар. Икки қисмдан иборат бўлади: матн ва иснод. Ҳ. икки турга бўлинади: 1. Ҳадиси қудсий; 2. Ҳадиси Набавий. Ҳ.лар еътиборга олиниши жиҳатидан яна уч қисмга бўлинади: 1. Саҳиҳ. 2. Ҳасан. 3. Заиф. Қуръони каримда барча ҳуқуқий ва ахлоқий масалалар умумий тарзда баён етилган. Уларга аниклик киритиш ва изохдаб уқтириш учун Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ўз Ҳ.ларини айтарди. Бу Ҳ.ларни пайғамбарнинг сафдошлари ёдда сақлашга ҳаракат кдларди. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳаётлик чоғларида саҳобаларнинг Қуръони каримга Ҳ.ларни аралаштириб юборишларидан қўрқиб, Ҳ.ларни ёзишдан қайтарар едилар Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг Ҳ.ларни накд қилиш одат тусига кирди. Шу муносабат билан бир гуруҳ мусулмонлар Пайғамбаримиз (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ҳларига бегона сўз аралашиб қолишидан ва Ҳ. накд қилувчи саҳобалар вафот етишлари билан Ҳ. зое бўлишидан қўрқиб, уни ёзма шаклда тўплай бошладилар. Бу одамлар турли юртларга тарқалиб кетганлар. 7-а. ўрталаридан бошлаб уларни топиб, Ҳ. ларни огизларидан ёзиб олишга ҳаракат қилинган. Бунда туркистонлик муҳаддислар катта хизмат қилишган. Ислом оламида енг обрўли ҳисобланган Ҳ. тўпламлари қуйидагилар ҳисобланади: 1) "ал-Жоми’ ас саҳиҳ" ёки қисқача, "Саҳиҳи Бухорий"; 2 "Саҳиҳи Муслим", 3) "Сунани Термизий"; 4 "Сунани Абу Довуд"; 5) "Сунани Насоий"; 6 "Сунани Ибн Можа". Шунингдек, Ибн Ҳанбал муснади ҳам катта шуҳрат қозонган (яна қ Ҳадис тўпламлари).
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!