Фотиҳа — (араб. - очмоқ, бошламоқ) - 1) Қуръоннинг биринчи (бошланғич) сураси номи. Ф. 7 оятдан иборат бўлиб, унда Аллоҳ таолога ҳамд, унинг сифатлари, қиёмат куни егаси еканлиги, ибодат, ихлос, дуо, ёлвориш, яхши умматларнинг зикри ва ёмон йўлдан юрганларнинг оқибати нима бўлиши зикр қилинган. 2) Бирон воқеа муносабати билан ўқиладиган дуо, Қуръоннинг айрим қисқа сураларидан бирини тиловат қилиш. Ислом анъанасвда Ф. марҳумнинг вафоти муносабати билан оила аъзоларига билдирилган таъзиянинг диний шакли ҳисобланади.

Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш