Фотима
Фотима — (тахм. 605/606—632/633) -Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг кенжа қизлари. Ф.га еътиқод қилиш шиалар ўртасида кенг тарқалган. Шиа имомлари ва мусулмон мамлакатларидаги кўпчилик сулолалар (Идрисийлар, Фотимийлар, Саъдийлар ва б.) шунингдек, барча саййидлар Ф. ва унинг ери Али ибн Абу Толиб авлодлари деб ҳисобланади. Ф. гўзал бўлгани учун Заҳро (Гулдек) деб лақабланади. Ф.ни Алидан 5 фарзанди (уч ўғил (биттаси ёшлигида вафот етган) 2 қиз) бўлган. Ҳасан, Ҳусайн, Умму Кулсум ва Зайнаб. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан олти ойдан сўнг оламдан ўтган Ф. Мадинада дафн етилган. Макка ва Мадинага борган шиа аёллари Ф. қабрини зиёрат қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!