Фосиқ
Фосиқ — (араб. - йўлдан адашган, ахлоқсиз) - 1) ислом анъанасида диний мажбуриятларни адо етмаган гуноҳкор; 2) ахлоқий маънода -фаҳш, бузуқ одам. "Фосиқ" калимаси жоҳилият даврида қўлланилмаган. Қуръони каримда ўзак ҳолида етти, тусланган феъл сифатида ўн ва "фосиқ" шаклида еса (иккитаси бирликда, бошқалари кўпликда) ўттиз етти жойда келади. Баъзи оятларда яҳудийлар, христианлар, мушриклар ва мунофиқлар ҳақида сўз бораркан, кўпларининг Ф. еканлари билдирилади (мас., Бақара, 99; Оли Имрон, 110; Мовда, 47, 59; Тавба, 67); бошқа айрим оятларда еса, фисқ ва фусуқ мўминларга нисбатан ҳам ишлатилади (Бақара, 197, 282; Нур, 4). Оятларда маълум қилишига кўра, Аллоҳ Ф.лардан рози бўлмайди, молий еҳсонларини қабул етмайди ва ўзларини ҳидоятга ериштирмайди. Уларни дунёда жазолагани каби, охиратда ҳам жаҳаннамга ташлайди.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!