Адл
Адл — ("адолат", "тўғрилик") - 1) адолат ва тўғрилик нуқтаи назаридан шахсни ахлоқий баҳолаш тушунчаси. Қуръони каримда А.-яхшилик учун ҳам, ёмонлик учун ҳам бирдай адолатли ҳукм чиқарувчи Аллоҳнинг сифатларидан бири. Бироқ Аллоҳнинг А.и -инсон онги, тафаккури англаб етмайдиган даражадаги олий адолат. Шу туфайли инсон Аллоҳдан адолат қилишни емас, рахм-шафқат қилишни сўраб илтижо қилиши лозим. Инсонга нисбатан А. - бу бировга нисбатан ёмонлик (жабр) қилиш нияти борлигани пайқаб олиш ва уни бартараф етиш имконияти, шунингдек умумий маънодаги адолат тушунчаси. Ғазолий А.ни еҳсон ("чин кўнгиллик", "виждон") тушунчаси билан биргаликда қўллайдики, булар "адолат ва виждон" маъносини англатган. Давлат хизматидаги бирор мансабга даъвогар ёки бирон-бир муҳим жамоатчилик мажбуриятларини, чунончи: васийлик, вакиллик, гувохдик ва б.ни бажарувчи ҳар қандай шахсда А. бўлиши лозим. Бировга жабр қилмаган, ғайриахлоқий (фисқ, фужур) ҳаром йўлларга юрмаган ҳар қандай мусулмон одил, яъни А.и бор киши деб қаралади. Бу сифатларни йўқотганлар (фосиқлар) агарда солиҳ амаллар бажо келтириб тавба қилсалар ва шундан сўнг ҳақиқий мусулмонга хос ҳаёт кечирсалар А.ни тиклашлари, унга еришишлари мумкин. 2) шиаликдаги 5 ақидадан бири.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!