Фақир
Фақир — камбағал, моддий ёки маънавий жиҳатдан муҳтож одам. Камбағал (фуқаро)га, яъни ижтимоий жиҳатдан ночор одамларга ғамхўрлик қилиш зарурлиги Қуръони каримда, сунна ва панднома асарларида алоҳида таъкидланади. Зоҳидлик ва сўфийлик "камбағаллик" ("фақр", "фуқр")ни кенг тарғиб қилган. "Ф." дейилганда "дарвиш" ва "сўфий"лар тушунилган. Шоирлар, муаллифлар, хаттотлар ҳам ўзларини камтарлик билан Ф. деб аташган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!