Фаришта (форсча, араб. малак - малоика) — ислом еътиқодига кўра, худонинг амрини бажарувчи мавжудотлар. Фаришталар сон-саноқсиз бўлиб, ҳар бири маълум вазифани бажаради. Масалан, исломда ҳар бир одамнинг саллаллоҳу алайҳи ва салламоб ва гуноҳ ишларини ҳисобга олиб юрувчи фаришталар, жаннат ва дўзаҳда дарвозабонлик қилувчи, одамларни қабрда сўроқ қилувчи (Мункар ва Накир), Аллоҳ тахтини осмонда кўтариб турувчи ва бошқа хизматларни бажарувчи фаришталар мавжуд деб қаралади. Бу фаришталардан 4 таси: Азроил, Жаброил, Микоил, Исрофил бош фаришта ҳисобланади. Фаришталарга еътиқод қилиш суннийлик ақидаларидан биридир.


Манбаа: Ислом энциклопeдияси

Дўстларигиз билан улашинг!

Атамалар рўйхатига қайтиш