Фалсафа
Фалсафа — юнонча "севаман" маъносида келувчи "фило" билан "ҳикмат" маъносидаги "софиа" сўзларидан пайдо бўлган ва "ҳикматни севаман" маъносини ифодаловчи "философия" сўзи арабчага "фалсафа" шаклида кўчган. Мил. ав. 7-а.га қадар борлиқнинг бошланғич унсурлари устида бош қотирган ва борлиқ ҳақида умумий бир назарияни ўртага ташлаганлар "ҳаким" маъносидаги "софос" ифодаси ила аталишган. Аммо илк дафъа Пифагор, инсонни софос деб бўлмайди, чунки аслида софос Аллоҳдир, деган ғояни илгари сурган, бинобарин, инсон фақат "философос" бўла олиши мумкинлигини айтган. Уша даврдан кейин борлиқни янада теран англаб, уйғун бир шаклда тушунтириб берганлар "фило-софос" (ҳикматни севувчи) номини олишган ва бу калима арабчага "файласуф" (кўплиги "фалосифа") тарзида ўтгандир. Тарихда бу унвон ила аталган илк мутафаккир Фалес (Тҳалес) бўлгани маълум. 8-а.дан еътйборан Йслом олами юнонча ва сурёнийчадан қилинган таржималар орқали Фалсафа билан танишди ва илк ислом файласуфи бўлган ал-Киндий (252/866 й. в.е.) "фалсафа" атамасига олти хил бошқа-бошқа таъриф берган: 1) ҳикматни севиш; 2) инсоннинг кучи етганича буюк Аллоҳнинг феълларига ўхшаши; 3) ўлимни исташ; 4) ҳунарларнинг ҳунари ва хикматларнинг ҳикмати; 5) инсон ўзини билиши; 6) инсоннинг курби етганча абадий ва куллий бўлган борликларнинг ҳақиқатини, моҳияти ва сабабларини билиши...
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!