Фай
Фай — ("қайтариш") - мусулмонлар ғайридинлардан тинч йўл билан оладиган барча нарсалар: солиқларнинг барча тури ва байтулмол. Қуръонда айтилишича, "ма афаъа Аллоҳу ала расулиҳи минҳум" (Аллоҳ улардан Ўзининг расулига қайтарган нарса", 59:6), яъни, жангсиз қўлга туширилган ўлжа ("унинг учун жангга на отларни, на туяларни солганлар") Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)га инъом етилади (номуносиб егаларидан қайтарилган) ва у зот ундан ўз хоҳишларича егалик қилишлари мумкин.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!