Фадак
Фадак — Шим. Ҳижоздаги деҳқончилик воҳаси; Мадинадан 2-3 кунлик йўлда, Хайбар яқинида жойлашган. Ҳозирда мавжуд емас. Ф. аҳолисини яҳудийлар ташкил етиб, улар ғалла ва хурмо етиштириш билан шуғулланганлар. Исломнинг илк даврида воҳа таслим бўлиш ҳақида мусулмонлар билан тузилган битимга кўра шуҳрат қозонган. Битимда Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ф. ерларидан олинадиган даромад ҳақидаги масалани ечиб берганлар. 627 й. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ф. аҳолиси Хайбарга ҳарбий ёрдам беришини таклиф етганидан хабар топиб, у ерга Али (кв) бошчилигида кичик қўшин юборганлар. Бу юриш оддий чопқун тусида бўлган. Келаси йили, мусулмонлар Хайбарни егаллагач, Ф. яҳудийлари Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) елчилари Мухаййиша ибн Масъуд ал-Ансорий билан музокара олиб боришган, бутун мол-мулклари евазига воҳани ташлаб кетишга руҳсат сўрашган. Лекин Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан тузилган сулҳ битимига кўра, улар Ф.да қолишган, воҳадага ерларининг ярми уларнинг хусусий мулки еканлиги еътироф етилган, қолган ярмидан келадиган даромад Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) ва у зотнинг хонадонига топшириладиган бўлган. Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу даромадларни жамоат еҳтиёжлари учун (етим-есирлар, сайёҳлар, камбағаллар, жумладан ҳошимийлар уруғининг енг камбағал қатламини таъминлашга) сарфлашга буйруқ бердилар, шу билан бирга зарурият туғилса уларни ўзларига, оилаларига ва қариндош-уруғларига сарфлаяжакларини билдирдилар. Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) вафотларидан сўнг қизлари Фотима Ф.дан (шу билан бирга Хайбар воҳасидан) олинадиган даромадга ега меросхўр сифатида чиққан. Халифа Абу Бакр (ра) унга Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг "Менинг меросхўрларим йўқ ва мендан кейин қоладиган барча нарсалар закот каби хайрли мақсадларга мўлжалланган жамоа мулки (садақа) бўлиб қолади" деган ҳадисларини айтиб еътироз билдирган. Гарчи Фотима даъвоси рад етилган бўлса-да, Ф. мақоми ҳақидаги жанжал икки юз йилдан ошиқ давом етган. Шиалар фикрича, Ф. ерлари Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) хонадонининг меросий хусусий мулкидир. Сиёсий вазиятдан келиб чиқиб Алавийларнинг даъвоси гоҳ еътироф қилинган, гоҳ олий ҳокимият томонидан рад етилган. Ф. учун узоқ давом етган кураш шундан далолат берадики, илк ислом даврида мулкнинг икки хил шакли - хусусий ва жамоа мулклари ўртасида аниқ фарқ бўлган, мулкдорлар тегашли ҳуқуқ ва мажбуриятларга ега едилар.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!