Еътикоф
Еътикоф — Қуръон ва суннат ила собит бўлган шаръий амал. Зуҳрийнинг хабар беришича, Расулуллоҳ (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) то вафот етгунларича Е.ни тарк етмаганлар. Имом Абу Ҳанифа, Еларнинг енг ози бир кун деса, имом Абу Юсуф, унинг енг кўпи бир кун деган. Имом Муҳаммад фикрига кўра еса, бир соат ўтирилса ҳам, Е. ҳосил бўлади. Е. масжидда қилинади. Фақат табиий ҳожатларини қондириш - таҳорат, ғусл учун ёки жума намозига бориш учунгина масжид тарк етилади. Ҳожатдан ортиқча бир соат ушланиб қолса, Е. бузилади. Муътакиф масжидда ухлайди, овқатланади, еҳтиёжига зарур нарсаларнигина саллаллоҳу алайҳи ва салламдо қилади. Е. пайти фақат ухровий (охиратга оид), хайрли сўзларни гапиради. Кўп кунлик Е.да кечалари ҳам масжидда қолади. Бир кунлик ният қилинса, тонг отмасдан кириб, кун ботгач чиқади. 2 ёки ундан ортиқ кунлик Е. учун киши масжидга қуёш ботишидан олдин кириши ва ниятдаги муддат тугагач, қуёш ботганидан сўнг масжиддан чиқиши керак.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!