Дўзах
Дўзах — (форсча; арабча - нор, жаҳаннам, жаҳим, сақар; ўзбекча - тамуғ) - дин талабларини бажармаган гуноҳкорлар охиратда жазоланадиган жой. Ислом динидаги асосий тушунчалардан бири. Қуръонда Д. ҳақида бир неча ўринда таъкидлаб ўтилган (6:128; 11:106, 107). Д.ни Аллоҳ кофирларга ва гуноҳкор бандаларга жазо бериш учун яратган. Диний тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвурга кўра, Д. даҳшатли чукурлик, ичида олов ёниб туради. Д.га маҳкум қилинган бандалар шу оловга ташланади, улар қайноқ сув ичади, у ерда ўсадиган заққум дарахтининг (шайтон бошига ўхшаган) меваси билан овқатланади, чексиз азоб чекади, терилари куяди. Қуръонда таъкидланишича, "қачонки терилари куйиб битиши билан ҳақиқий азобни тотиб кўришлари учун ўрнига бошқа териларни алмаштирамиз" (4:56). Д. азобларидан яна бири - ачиштирувчи совукдир. Д. бир неча табақадан иборат бўлиб, ҳар бир гуноҳкор ўз гуноҳига қараб табақаларда азобланади. Ислом динига кўра, Д.нинг етти дарвозаси бор: 1. Ҳовия. 2. Жаҳим. 3. Сақар. 4. Лазо. 5. Хутама. 6. Саир. 7. Жаҳаннам. Д.ни қўрикловчи фариштанинг исми "Молики дўзах" деб аталади. Қалбида Аллоҳга имони бўлган бандалар Д.да маълум вақт азоб тортганларидан сўнг ўша имонлари шарофати билан Д.дан чиқарилиб, жаннатга киритилади. Фақир-фуқаро, етим-есирларга раҳм-шафқат қилиш, мусулмонлар ва инсон боласининг оғирини енгил қилиш кўплаб бандаларнинг Д. ўтидан озод етилишига сабаб бўлади. Аммо, иймонсиз кишилар, кофир ва мушриклар Д.дан чиқмай доимий азобда қолади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!