Дуо
Дуо — (араб. - илтижо, чақириш, сўраш) - Қуръон сура ва оятларидан ўқиб, сўнгра Аллоҳ таолодан ўзи ёки бошқалар учун тилак тилаш, илтижс қилиш. Д. икки турли бўлади. Биринчиси "маъсура", яъни матни Қуръон, ҳадис ёки бошқа диний манбаларда аниқ белгилаб қўйилган Длар Уларни бузмай, қўшмай, қандай кўрсатилган бўлса, ўша тарзда ўқийдилар. Иккинчиси "муҳтараа", яъни Д. матнини ўзи тўқиб, еркин ҳолатда илтижо қилиш. Ислом дини Аллоҳдан бошқадан мадад сўрашликни ман етади Инсоннинг кўлидан келадиган ёрдамни инсондан сўраш мумкин. Ислом ақидаси бўйича, фарзад ато етиш, шифо бериш, бало-қазодан асраш инсоф-тавфиқ каби ҳожатлар фақат Аллоҳнинг ўзидан сўралади. Ундан бошқадан сўрашлик ширк ва куфр саналади. Д.нинг "маъсура турлари бир неча шаклда таълиф етилиб бизнинг давримизгача етиб келган. Д.ни қайси тилда қилишнинг аҳамияти йўқ. Лекин ислом дини ақидаси бўйича, агар талаффузини ўрнига қўя олса ва мазмунидан огоҳ бўлса, Д.ни араб тилида ўқиш афзалдир. Кўпинча Д. билан бир нарсани талаб қилиш маънолари бир-бирига аралашиб кетади. Шунинг учун талаб нимаю Д. нима еканини аниқ билиб олиш алоҳида маъно касб етади. Талаб - сўровчи нутқ қиладиган лафзнинг васфидир. Менга тилаган нарсамни берган, каби. Д. еса сўровчида пайдс бўладиган нафсий ҳолатдир. Мазкур нафсий ҳолат икки нарса билан: қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши билан ва яна Д. қилувчининг Аллоҳ таолодан сидқидилдан ўзи қилган гунохларга тавба қилишни бошлаши билан бўлади. Д қилаётган пайтда қалб ва ҳисларнинг уйғоқлиги ҳамда уларнинг ҳар бирининг синиқлик ва хокисорлик ила Аллоҳ таолога юзланиши бўлмаса одатга кўра, икки кўлни кўтариб тилга келган талаб сўзларини такрорлаётган бўлади. Бундоқ вақтларда қалб ғофил бўлиши, тилда бир гап, хаёлда бошқа гап бўлиши ҳам мумкин. Албатта, бу ҳолатни Д. деб бўлмайди. Бас, шундоқ екан, бу ишни қилаётган одамни фалончи Аллоҳ таолодан сўрамоқда дейишимиз мумкин, аммо фалончи Аллоҳ таолога Д. қилмоқтса дея олмаймиз. Д. талаб қилинган нарсага еришишни тақозо қилувчи сабабдир. Сабабнинг еса, шартлари ва ман қилувчилари бор. Қачон шартлар ҳосил бўлиб, ман қилувчилар йўқ бўлса, талаб қилинган нарсага еришилади. Агар ундоқ бўлмаса, еришилмайди. Балки, гоҳида бошқаси, Д. қилувчи учун хайрлироғи ҳосил бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло Дларни ижобат ва ҳожатларни раво қилади.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!