Дўий
Дўий — (араб. - даъват етувчи, бирор нарсага чақирувчи) - ислом динини таргиб қилувчи, даъватчи. Исмоилийлар фирқасида Д. диний лавозим ва унвон. Д. исмоилийлар таълимотидаги етти даражадан (расул (нотиқ), васий (асос), имом, ҳужжат, дўий, маъзун, мустажиб) бешинчиси. Д. фирқанинг махфий таълимотидан хабардор ва уни тарғиб қилувчи ҳисобланган, фирқа раҳнамоларининг юқори қатламига мансуб бўлган. Д. унвони исмоилийлар раҳнамолари орасида ҳозир ҳам амалда. ДРУЗЛАР - шиаликда вужудга келган фирқа (диний гуруҳ). Асосан, Ливанда ва Сурияда яшайди. Уларнинг қарашлари исмоилийлар қарашларига яқин. Фирқа фотимийлар халифаси Ҳаким (996-1021 й. ҳукмронлик қилган) даврида пайдо бўлди. Ҳаким умрининг охирида ўзини худо деб еълон қилган ва ўзига еътиқод қилишни талаб етган. У сирли равишда ўлгач, Ливан ва Антиливан тоғларида яшовчи халқлар унга худо деб еътиқод қила бошлаган. Д. номи халифа Ҳакимнинг тарғиботчиларидан бўлган Ништегин Дарозий (1019 й. в.е.) исми билан боғлиқ. Д. ақидаси ўта сирли бўлганидан фарзандларига ҳам қирқ ёшга етмагунча ўргатишмайди. Д. ақвдаси бир қанча дин ва мафкуралардан ташкил топган. Жаннат, дўзах, саллаллоҳу алайҳи ва салламоб ва жазони инкор қилади. Қуръонни бутунлай инкор қилишади, ўзларининг хос мушафлари мавжуд. Мусулмон олимлари Д.ни диндан чиққан оқим деб еълон қилган. Д. ақидасига кўра, худо одам қиёфасига кириб, инсонлар ўртасида пайдо бўлиши мумкин (шунинг учун улар Ҳакимнинг қайтишига ишонади). Д. Қуръон мазмунини мажозий талқин қилади. Жоннинг кўчиб юриши тўгрисидага тасаллаллоҳу алайҳи ва салламвур туфайли ўлимга бефарқ қарайдилар, ислом дини маросимларини бажаришни шарт деб ҳисобламайдилар. Диний байрамлардан фақат қурбон ҳайитини ва шиаларда мотам маросими ҳисобланган ашурони нишонлайдилар. Д. суннийлар томонидан таъқиб етилгани учун шиаларга хос бўлган тақийя талабларига амал қиладилар. Барча исмоилийлар каби Д. ҳам шариатни тан олмайдилар. Д. икки қисмга; "омий" ("бехабар") ва "уққол" ("билимдонлар", "хабардорлар")га бўлинади. Д.да масжидга бориш, намоз ўқиш одати йўқ. Уларнинг ибодатхоналари "халво" деб аталади. Бу ерда пайшанба кунлари фақат "уққол"ларгина тўпланади. Ўрта асрлардан бошлаб Д. ўзларининг меросий мулкларига ва ҳукмдор амирлар сулоласига ега бўлган. Ливанда друз амирлари ҳокимияти, айниқса, Фахриддин ИИ Маон (1590-1633) ва Башир ИИ Шиҳоб (1788/ 9—1840 )даврларида жуда юксалган .Д.Сурия халқининг 1925-27 й.ларда франтсузлар ҳукмронлигага ва 1958 й.да Исроилга қарши чиқишларида фаол иштирок етишган. Ҳоз вақтда Д. Ливан миллий-ватанпарвар кучлари таркибида жамиятни қайта қуриш учун кураш олиб бормоқда.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!