Доримий
Доримий — тўлиқ исми Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Баҳром ибн Абдуссамад ад-Доримий ал-Ҳофиз ас-Самарқандий (794-869) - самарқандлик муҳаддис, муфассир, фиқҳшунос, Имом ал-Бухорий устози. Ёшлигидан ақл-заковати, ўткир қувваи-ҳофизаси билан бошқалардан ажралиб турган. Ҳадис илми бўйича дастлабки билимни Самарқандда егаллаган, сўнфа Миср, Шом, Ироқ, Хуросоннинг турли шаҳарлари ҳамда Макка ва Мадинада таникли олимлардан сабоқ олган Нажмиддин Умар ан-Насафий (12-а.) Д. ҳақида: "Имом ад-Доримий илми ҳадис, илми осор, илми суннатни Самарқандда юзага чиқарган зотдир" деб айтган. Д. Самарқанд султони томонидан қози калон лавозимига таклиф етилади, бироқ қозихонада 1 та иш кўрилиши биланоқ, истеъфога чиқади. Д.нинг "Ал-Муснад", "Ат-Тафсир", "Ал-Жоме’", ва б. асарлари бор. "Ал-Муснад" асари "Сунани ад-Доримий" номи билан машҳур. Ислом алломалари уни "Ас-Саҳиҳ" деб аташни таклиф қилганлар ва "Ас-Сиҳоҳ ас-Ситта" ("Олти саҳиҳ") китоблари жумласига (Ибн Можанинг "Саҳиҳи" ўрнига) киритишни тавсия етишган. У ҳадисларни мавзуларга ажратиб баён етган. Д. Самарқанддаги Чокардиза қабристонига (бошқа манбаларга кўра Марвда) дафн етилган.
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!