Аббосийлар
Аббосийлар — араб халифалари сулоласи (750-1258), Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг амакилари Аббос авлодлари. Абу Муслим қўзғолони натижасида ҳокимият тепасига келган. Дастлабки пойтахти - Куфа ш. "Саффоҳ" ("Хунрез") лақаби билан машҳур бўлган Абул Аббос Абдуллоҳ сулоланинг биринчи халифаси еди. Иккинчи халифа Саффоҳнинг укаси Абу Жаъфар Мансур (754-775) Бағдод ш.га асос солиб, пойтахтни шу ерга кўчирди. А. ҳукмронлигининг дастлабки даврида мулкчилик муносабатлари ўсиб, саллаллоҳу алайҳи ва салламдо-сотиқ ривожланди. Бағдод Шарқнинг йирик саллаллоҳу алайҳи ва салламдо марказига айланди, илм-фан равнақ топиб, фалсафа, математика, табииёт ва б. фанларга оид кўплаб асарлар яратилди. Андалусия (Испания) дан ташқари бутун мусулмон мамлакатлари - Мағриб, Ҳиндистон, Мовароуннаҳр А. қўли остига ўтди. Булар халифаликнинг иқтисодий негизини, сиёсий ва ҳарбий қудратини мустаҳкамлади. Айниқса Ҳорун ар-Рашид ва унинг ўғли Маъмун замони А. сулоласининг гуллаган даври еди. 9-а.нинг иккинчи ярмидан бошлаб А. халифалиги заифлаша бошлади, Африкада ағлабийлар, Мисрда тулунийлар, Хуросон ва Мовароуннаҳрда сомонийлар А. халифалигидан ажраб чиқдилар. 10-а.нинг бошига келиб фақат Бағдод ва унинг атрофларидагина сиёсий ҳокимият А. қўлида қолди. Ҳарбий кучлар турк саркардалари қўлига ўтиб кетди. Улар хоҳлаган вақтларида халифаларни алмаштира олар едилар. 10-а. ўрталарига келиб А. сиёсий ҳокимиятни тамоман қўлдан бой бериб, мусулмонларнинг диний халифаси (пайғамбар ўринбосари)гина бўлиб қолдилар. Ерондаги бувайҳийлар (945 й.) Бағдодни ўз қўлига олди, лекин улар А.нинг мавқеи билан ҳисоблашар еди. Бағдод салжуқий-суннийлар томонидан босиб олингандан кейин А. сиёсий ҳукмронлиги қисман тикланди ва диннинг мавқеи мустаҳкамланди. 1258 й. мўғуллар Бағдодни вайрон қилиб, А.ни тамоман тор-мор келтирди. Мўғул хони Ҳулоку буйруғи билан Аббосий халифаларнинг сўнггиси -Мустаъсим қатл етилди. А. сулоласининг қолган вакиллари еса Мисрга қочди. Мамлук султонлари даврида (турклар 1517 й. Мисрни олгунга қадар) А. Қоҳирада муқаддас кишилар сифатида яшаб келдилар. 1261 й. мамлук султони Бейбарс А.дан бири ал-Мустансирни халифа деб еълон қилди. 1517 й. А.нинг авлоди Мутаваккил ИИИ Истанбулга келтирилиб, у диний раҳнамолик ҳуқуқини турк султонларига топширган. А. дан 37 киши халифа бўлган. Улар қуйидагилар:ҳижриймилодий1. Саффоҳ1327502. Мансур1367543. Маадий1587754. Ҳодий1697855. Ҳорун ар-Рашид1707866. Амин193809 7. Маъмун1988138. Мутасим2188339. Восиқ22784210. Мутаваккил23284711. Мунтасир24786112. Мустаъин24886213. Муътазз25286614. Муҳтадий25586915. Муътамид25687016. Муътазид27989217. Муктафий28990218. Муқтадир29590819. Қоҳир32093220. Розий32293421. Муттақий32994022. Мустакфий333944 23. Муте’33494624. Тои’36397425. Қодир38199126. Қоим422103127. Муқтадий467107528. Мустазҳир487109429. Мустаршид512111830. Рашид529113531. Муқтафий530113632. Мустанжид555116033. Мустази’566117034. Носир575118035. Зоҳир622122536. Мустансир623122637. Мустаъсим640-6561242-1258
Манбаа: Ислом энциклопeдияси
Дўстларигиз билан улашинг!