Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Ҳассон ибн Билолдан ривоят қилинди; айтди: «Аммор ибн Ёсирни кўрдим, таҳорат олди ва соқолини хилол қнлди (ораларига сув теккизди). Шунда ундан сўралди ёки мен ундан сўрадим, деди: «Соқолингни хилол қиляпсанми? (яъни, ораларига сув теккизяпсанми?» (Аммор) айтди: «Не монелик бор? Мен, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини хилол қилганларини (ораларига сув теккизганларини) ўз кўзим билан кўрганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, оғиз ва бурунларини бир ҳовуч сув билан чайқадилар ва буни уч марта (такрор) қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСалама ибн Қайс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар таҳорат олсанг, бурнингни (сув олиб) мишир, агар (қазои ҳожат этиб) истинжо қилсанг, кесакии (ёки тошни) тоқ ишлат» (яъни учта ёки бешта).
Ҳадис ҳақида батафсилроқРабоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Абу Суфён ибн Ҳувайтиб (розияллоҳу анҳу) момоси орқали бобокалонидан (момосининг отасидан) ривоят килади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдиларки, «Таҳоратда Аллоҳнинг исмини айтмаган («бисмиллоҳ» деб бошламаган) кишининг таҳорати йўқ».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдиларки, «Агар сизлардан бирор киши тунги уйқудан уйғонса, қўлини икки марта ёки уч марта сув тўкиб ювмасдан туриб сув идишига ботирмасин, чунки у қўли қаерда тунаганини билмайди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЗайд ибн Холид Ал-Жуҳанийдан ривоят қилинди; деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан эшитдим, айтдиларки: «Умматимни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эдим, уларга ҳар бир намоз олдидан мисвок ишлатишни буюрган ва хуфтон намозини кечанинг учдан бирига таъхир этган (кечиктирган) бўлар эдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди, айтди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умматимни машаққатга қўйишдан хавотирланмасам эдим: уларга ҳар бир намоз олдидан мисвок ишлатишни буюрган бўлар эдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам киши ювинадиган жойда пешоб қилмоғини манъ этдилар ва айтдилар: «Васвасанинг кўпи шундандир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Муғийра ибн Шуъба разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам узоққа бориб, қазои ҳожат қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо онамиз)дан ривоят қилинди; дедилар: «Эрларингизга айтингизлар, сув билан истинжо қилишсин: (мен улардан ҳаё қиламан), чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ