Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Тезак ва суяк билан истинжо қилмангизлар. Чунки булар жинлардан бўлган биродарларингизнинг озуқасидир.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳдан ривоят қилинди; айтди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат учун чиққан эдилар, «Менга учта тош топгин», дедилар.
У кишига иккита тош ва битта тезак келтирдим. Иккита тошни олиб, тезакни ташладилар ва «Бу нажасдир», дедилар.
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинди; деди: Салмонга айтилдики, «Сизларнинг Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожат қилишни ҳам сизларга ўргатди-я!. Салмон деди: «Балли! (Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизларни, катта ёки кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўгиришдан, ўнг қўл билан истинжо қилишдан, учтадан оз тош билан покланишдан, тезак ёки суяк билан артинишдан қайтардилар!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Қатодадан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг ўнг қўл билан закарни ушламоғини манъ этдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлганларида чўккаламасдан олдин этакларини юқори кўтармас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲузайфа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир қавмнинг супуриндилар ташланадиган жойига келиб колдилар-да, тик туриб пешоб қилдилар. У кишига таҳорат суви келтирдим. Четланиш учун орқамга қайтиб кетаётган эдим, мени (ёнларига) чақирдилар. (У кишига) шу қадар яқинлашдимки, худди товонларининг ёнида эдим. Таҳорат қилдилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо онамиз)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Кимки сизларга, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам тикка туриб пешоб қилдилар, деса, унга ишонманглар. У киши фақат ўтириб бавл қилар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Абдуллоҳ) Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; айтди: «Бир куни Ҳафса (опам)нинг уйи томига бир юмуш билан чиққан эдим, Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам юзлари Шом (шаҳри)га ва орқалари Каъбага қараган ҳолда қазои ҳожат қилаётганларига кўзим тушди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларни кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўтиришдан қайтарган эдилар. Вафотларидан бир йил олдин ўзларининг қиблага қараб ўтирганларига кўзим тушди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Аййуб Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди; у деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳожатга борганингизда, хоҳ катта, хоҳ кичик қазои ҳожат қилсангизлар, қиблага қараб ўтирмангизлар, қиблага орқа ҳам ўгирмангизлар. Лекин кунчиқарга ёки кунботарга қараб ёки орқа қилиб ўтирингизлар!» (Бу ҳукм Мадина аҳолиси учун ҳамда қибласи кунчиқар ёки кунботар томонда бўлмаган юртлар учундир.)
Ҳадис ҳақида батафсилроқ