Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Оиша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонадан чиққанларида «Ғуфронака» («Ўзингдан авф тилайман») дер эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳубси вал-ҳабаиси» («Аллоҳим, ёмон нарса ва ёмон ишлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман!») дер эдилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳадиснинг маъноси: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳожатхонага кираётиб, «Аллоҳим, ўзингдан паноҳ тилайман!» дедилар. Шуъба айтди: Бир дафъа эса «Ифлос ва тубан нарсалардан» ёки «эркак ва урғочи шайтонлардан асрамоғингни сўраб, ўзингдан паноҳ тилайман», дедилар).
Ҳадис ҳақида батафсилроқЖобир ибн Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят килинди: у деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «(Жаннатнинг калити - намоз). Намознинг калити — таҳоратдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАли (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят килинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Намознинг калити - таҳорат, таҳрими — такбир, таҳлили эса саломдир». (Яъни намоз уйининг калити - таҳорат, эшиги таҳорат билан очилади, ифтитоҳ такбири (такбири таҳрима) билан ичкарига кирилади ва салом беришлик билан намоздан чиқилади.)
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Хурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Мусулмон (ёки мўъмин) банда таҳорат олаётиб, юзини ювганида кўзлари билан қараб қилган ҳар бир гуноҳи таҳорат суви билан ёки сувнинг охирги томчиси билан (ёки шунга ўхшаш таъбир қўлладилар) юзидан ювилиб тушади; қўлларини юваётганида қўллари билан содир қилган ҳар бир гуноҳи сув ёки сувнинг сўнгги қатраси билан қўлларидан тўкилади ва шундай қилиб, банда гуноҳларидан покланиб чиқади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратсиз кишидан намоз ва ҳаром пулдан садақа қабул қилинмайди». Ҳаннод ўз ривоятида («илла би туҳури», яъни «намоз фақат таҳорат билангина қабул қилинади») деди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ- « Олдинги
- Кейинги »