Намознинг калити таҳоратдир
Али (карромаллоҳу важҳаҳу)дан ривоят килинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Намознинг калити - таҳорат, таҳрими — такбир, таҳлили эса саломдир». (Яъни намоз уйининг калити - таҳорат, эшиги таҳорат билан очилади, ифтитоҳ такбири (такбири таҳрима) билан ичкарига кирилади ва салом беришлик билан намоздан чиқилади.)
Бу ҳадис ушбу бобда ворид бўлган ҳадисларнинг энг саҳиҳи ва энг ҳасанидир.
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Оқил тўғрилиги билан танилган киши бўлса-да, айрим муҳаддислар унинг хотирасини танқид қилишган. Муҳаммад ибн Исмоилдан эшитдим, айтдики: «Аҳмад ибн Ҳанбал, Исҳоқ ибн Иброҳим ва Ал-Ҳумайдий, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Оқилнинг ҳадисини ҳужжат сифатида қабул қилар эдилар». Муҳаммад ҳадис бобида унинг ўрта мартабада эканини қайд этади.
Бу бобда Жобир ва Абу Саъиддан ҳам ҳадис ривоят қилинган.