Ўнг қўл билан истинжо қилиш (артиб, покланиш) кароҳат эканлиги
Абу Қатодадан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам кишининг ўнг қўл билан закарни ушламоғини манъ этдилар».
Бу ҳадисда (закарни ўнг қўл билан ушлашни) маън этиш қатъиян ворид бўлган. Бухорий билан Муслимда эса пешоб қилиш ҳолати билан боғланган. Толқ ибн Али, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан жинсий аъзоларга қўл теккизиш ҳукмини сўраганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «У сенинг бир парчангдир, холос», деганлар, демак, бу ҳадис закарга қўл теккизиш жоиз эканлигига далолат қилади. Ҳолбуки, Абу Қатодадан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда пешоб қилиш ҳолати кўзда тутилган. Бошқа ҳолатларда (закарга қўл теккизиш) мубоҳ бўлади.
Бу бобда Оиша, Салмон, Абу Ҳурайра ва Саҳл ибн Ҳунайф (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган. Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ. Абу Қатода Ал-Ансорийнинг исми Ал-Ҳорис ибн Робиъ.
Барча илм аҳли наздида амал шу ҳадис асосидадир. Ўнг қўл билан истинжо қилишни макруҳ деб топганлар.