Тош билан истинжо қилиш (покланиш)
Абдурраҳмон ибн Язиддан ривоят қилинди; деди: Салмонга айтилдики, «Сизларнинг Пайғамбарингиз саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳамма нарсани, ҳатто қазои ҳожат қилишни ҳам сизларга ўргатди-я!. Салмон деди: «Балли! (Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам) бизларни, катта ёки кичик қазои ҳожат қилганда қиблага қараб ўгиришдан, ўнг қўл билан истинжо қилишдан, учтадан оз тош билан покланишдан, тезак ёки суяк билан артинишдан қайтардилар!».
Бу бобда Оиша, Ҳузайма ибн Собит, Жобир, Ҳаллод ибн Ас-Соиб ва унинг отаси (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Салмоннинг бу бобдаги ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларидан бўлмиш илм аҳлининг ва саҳобаларидан кейин келган уламолардан аксариятининг сўзи ушбудир: Сув билан истинжо қилинмаса ҳам, тош билан қилинган истинжо етарли, деган фикрдадирлар. Ҳолбуки, нажаснинг ва сийдикнинг юқини (буткул) кетказиш керак. Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир.