Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қазои ҳожат қилмоқчи бўлсалар узоққа борар эдилар
Ал-Муғийра ибн Шуъба разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сафарда бирга эдим. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам узоққа бориб, қазои ҳожат қилдилар».
Бу бобда Абдурраҳмон ибн Абу Қурод, Абу Қатода, Жобир, Яҳё ибн Убайда, унинг отаси, Абу Мусо, Ибн Аббос ва Билол ибн Ал-Ҳорис (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ. Ад-Дарамий, Абу Довуд, Ан-Насоий ва Иби Можа бу ҳадисни тахриж қилганлар. Абу Довуд ҳадиснинг даражасини белгиламаган. Ал-Мунзирий бу ҳадисни Термизий саҳиҳ деб айтганини нақл этади ва тасдиқлайди.
Яна Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақларида бундай ривоят қилинган: «У киши худди уй қидираётгандек, казои ҳожат учун жой қидирар эдилар». Яъни, кўздан узоқроқ бўлиш учун ҳамда кийимларига пешоб сачрамаслиги учун юмшоқрок жой қидирар эдилар. (Аҳмад Муҳаммад Шокир).
Абу Саламанинг исми - Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Аз-Зуҳрий.