Ювинадиган жойда пешоб қилиш кароҳат эканлиги
Абдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам киши ювинадиган жойда пешоб қилмоғини манъ этдилар ва айтдилар: «Васвасанинг кўпи шундандир».
Васвасанинг кўпи ювиниш жойида сийишдан чиқади. Чунки ер кирланиб, ювинадиган кишининг калбига устимга ифлос сув сачради, деган васваса тушади (Муборак фурий). Бу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир саҳобаАбдуллоҳ ибн Муғаффалдан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам киши ювинадиган жойда пешоб қилмоғини манъ этдилар ва айтдилар: «Васвасанинг кўпи шундандир».
Васвасанинг кўпи ювиниш жойида сийишдан чиқади. Чунки ер кирланиб, ювинадиган кишининг калбига устимга ифлос сув сачради, деган васваса тушади (Муборак фурий). Бу бобда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир саҳобаларидан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ғариб. Абу Довуд, Ан-Насоий ва Ибн Можа бу хадисни тахриж қилишган.
Уни марфуъ (юксалтирган) ҳадис сифатида танҳо Ашъас ибн Абдуллоҳнинг ривоятидан биламиз, уни Аъмо (кўзи ожиз) Ашъас дейишади.
Илм аҳлидан баъзилари ювинадиган жойда пешоб қилишни макруҳ деб ҳисоблаганлар ва васвасанинг кўпи шу туфайли бўлади, деб айтганлар. Бировлари эса бунга рухсат берган. Ибн Сийрийн ана шулардан биридир. Унга: «Васвасанинг кўпи ювинадиган жойда сийишдан келиб чиқади, дейилган», деб айтилганда, у, «Раббим - Аллоҳ, унинг шериги йўқ!» деди.
Ибнул-Муборак айтадики: «Сув оқиб кетадиган бўлса, ювинадиган жойда пешоб қилишга рухсат берилган». Ибнул-Муборакнинг бу сўзини Аҳмад ибн Абда Ал-Амулий
Ҳиббондан нақл этиб бизга етказди.ларидан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Бу ҳадис ғариб. Абу Довуд, Ан-Насоий ва Ибн Можа бу хадисни тахриж қилишган.
Уни марфуъ (юксалтирган) ҳадис сифатида танҳо Ашъас ибн Абдуллоҳнинг ривоятидан биламиз, уни Аъмо (кўзи ожиз) Ашъас дейишади.
Илм аҳлидан баъзилари ювинадиган жойда пешоб қилишни макруҳ деб ҳисоблаганлар ва васвасанинг кўпи шу туфайли бўлади, деб айтганлар. Бировлари эса бунга рухсат берган. Ибн Сийрийн ана шулардан биридир. Унга: «Васвасанинг кўпи ювинадиган жойда сийишдан келиб чиқади, дейилган», деб айтилганда, у, «Раббим - Аллоҳ, унинг шериги йўқ!» деди.
Ибнул-Муборак айтадики: «Сув оқиб кетадиган бўлса, ювинадиган жойда пешоб қилишга рухсат берилган». Ибнул-Муборакнинг бу сўзини Аҳмад ибн Абда Ал-Амулий Ҳиббондан нақл этиб бизга етказди.