Мазмаза ва истиншоқ (оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш)
Салама ибн Қайс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар таҳорат олсанг, бурнингни (сув олиб) мишир, агар (қазои ҳожат этиб) истинжо қилсанг, кесакии (ёки тошни) тоқ ишлат» (яъни учта ёки бешта).
Яъни, учта ёки бешта кесак ёки тош билан поклангин, дейилмокда. Абу Ҳурайранинг ривоятида эса ушбу қўшимча ўрин олган. «Тош билан покланган киши тошни тоқ ишлатсин. Кимки шундай қилса, яхши иш қилган бўлади. Қилмаса, зарари йўқ». Бу ҳадисни Аҳмад (ибн Ҳанбал), Абу Довуд ва Ибн Можа тахриж қилишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар, «Фатҳ-ул-борий» китобида бу қўшимчанинг исноди ҳасан эканнини таъкидлаб, Абу Ҳанифа ва Молик шу ривоятни олганларига, тош (кесақ) билан покланганда саноқ эмас, фақатгина тоқ бўлиши мўътабар (муҳим) экаиига қоил бўлганларини ишорат қилади.
Бу бобда Усмон, Лоқут ибн Собира, Ибн Аббос, Ал-Микдам ибн Маъзиқориб, Воъил ибн Ҳужр ва Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган
Салама ибн Қайснинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Илм аҳли, мазмаза ва истиншоқ (яъни, оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб мишириш) борасида ихтилоф қилишган. Баъзилари, таҳорат қилганда мазмаза ва истиншоқни (оғиз чайқаш ва сув олиб бурун қоқишни) тарк этган ҳолда намоз ўқиса, намозни иода қилади (қайтадан ўқийди), деган ва мазмаза ва истиншоқни (оғиз чайқаш ва сув олиб бурун қоқишни) тарк этган бўлса, хоҳ таҳорат, хоҳ ғусл бўлсин, қайтадан қилади, деган фикрга эга бўлишган. Ибн Аби Лайло, Абдуллоҳ ибн Ал-Муборак, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли ҳам шудир. Аҳмад: истиншоқ (сув олиб бурун қоқиш) — мазмазадан (оғиз чайқашдан) кўра таъкидлироқ, дейди. Илм аҳлидан бир тоифаси бундай дейди: «Таҳоратни қайта олмайди, аммо ғуслни қайтадан қилади».
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг ва у кишига эргашганларнинг қавли ҳам шудир. Буларнинг фатвосига кўра мазмаза ва истиншоқ (оғиз чайқаш ва бурунга сув олиб қоқиш) таҳоратда - суннат, ғуслда бўлса - фарз.
Суфён Ас-Саврий ва Куфа фақихларидан айримларининг қавли шудир. Бир тоифа эса бундай дейди: На таҳоратни, на ғуслни қайтадан қилади, чунки мазмаза (оғиз чайқаш) ва истиншоқ (бурунга сув олиб қоқиш) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламиинг суннатидир, шунинг учун таҳоратда ва ғуслда тарк этса, иода (қайтадан қилиш) лозим эмас. Молик ҳамда кейинчалик Шофиъий шу қавлга эга бўлишган.