Ал-Муставрид ибн Шаддод Ал-Фиҳрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳорат олганларида кўрдим, жимжилоқлари билан оёқ бармоқлари (ораси)ни ишқаб ювдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Таҳорат олганингда қўлларинг ва оёқларинг бармоқлари орасига сув етказ".

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Осим ибн Лақийт ибн Собиранинг отаси (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; деди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳорат олганингда бармоқларингни хилол қил (ораларига сув етказ)».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар; юзларини уч марта, қулларини уч марта ювдилар; бошларига масҳ тортдилар ва дедиларки, «Қулоқлар (масҳи) бош жумласидандир».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ато ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига ҳамда қулоқларига: қулоқларининг сиртига ва ичига масҳ тортдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «У Набий саллоҳу алайҳи ва салламнинг таҳорат олганларини кўрган. У киши қўлларини ювишдан ортган сувдан бошқа (янги) сув олиб, бошларига масҳ тортдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муъаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: У Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни таҳорат олаётганларида кўрди: дейдики, «Бошларига масҳ тортдилар, бошларининг олди ва орқасига, икки чаккаларига ва қулоқларига (бирданига) бир марта масҳ тортдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Муаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига икки марта масҳ тортдилар: аввал бошларининг орқасидан (энсадан) бошладилар, кейин олдидан (пешонадан) бошладилар: иккала кафтларининг ичи ва орқаси билан масҳ тортдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига икки қўллари билан масҳ тортдилар: қўлларини олдинга ва орқага юргиздилар: (аввал) пешоналаридан бошладилар, кейин энсаларигача суриб бордилар, кейин яна то бошлаган жойларигача қайтариб келдилар, ундан кейин оёқларини ювдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам соқолларини хилол қилар (ораларига сув теккизар) эдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ