Бошга масҳ тортишни орқадан (энсадан) бошламоқ
Муаввиз ибн Афро қизи Ар-Рубаййиъ (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига икки марта масҳ тортдилар: аввал бошларининг орқасидан (энсадан) бошладилар, кейин олдидан (пешонадан) бошладилар: иккала кафтларининг ичи ва орқаси билан масҳ тортдилар».
Бу ҳадис ҳасандир. Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадиси, иснод жиҳатдан бу ҳадисдан кўра саҳиҳроқ ва яхшироқ. Куфа аҳлидан баъзилари бу ҳадисни эгаллаганлар. Воқиъ ибн Ал-Жарроҳ шулардан биридир.
Шундай усул бор Мақбули эса масҳ тортишни олддан (пешонадан) бошламоқдир. Ҳадисдаги «бошларига икки марта масҳ тортдилар» деган сўздан мақсад «аввал бошларининг орқасидан (энсадан) бошладилар, кейин (пешонадан) бошладилар» деган сўз билан (изоҳланган) ва очилган. Йўқ, бу икки марта масҳ тортиш маъносида эмас Ажабки, ҳадиснинг ровийси масҳ тортишда қўлларини олдинга ва орқага юргизганларини «икки марта масҳ тортдилар» деб ифодалаган.