Бошга олдидан (пешонадан) бошлаб орқага қараб (энсасигача) масҳ тортмоқ
Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бошларига икки қўллари билан масҳ тортдилар: қўлларини олдинга ва орқага юргиздилар: (аввал) пешоналаридан бошладилар, кейин энсаларигача суриб бордилар, кейин яна то бошлаган жойларигача қайтариб келдилар, ундан кейин оёқларини ювдилар».
Бу бобда Муовия, Ал-Миқдам ибн Маъдикариб ва Оиша (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривоят қилинган.
Абдуллоҳ ибн Зайднинг ҳадиси бу бобда ривоят қилинган энг саҳиҳ ва энг ҳасан ҳадисдир, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг қавли шу.
Дўстларигиз билан улашинг!