Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Аллоҳ хатоларни нима билан ювмоғини ва даражаларни нима билан юксалтирмоғини сизларга хабар қилайинми?». Айтишди: «Ҳа, ё Расулуллоҳ! (хабар қилинг!)». Дедиларки, «Қийинчиликларга қарамай таҳоратни тўлиқ олмоқ, масжидлар сари қадамни кўпайтирмоқ, намоздан кейин намозни кутмоқ; мана, сизлар учун рибот (боғлиқлик, Ҳақ йўлидаги доимий жиҳод) ана шудир!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Жаброил (алайҳиссалом) олдимга келди ва деди: «Ё Муҳаммад! Таҳорат олганингда сув сеп!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳаййа (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Али (розияллоҳу анҳу)нинг таҳорат олганини кўрдим: кафтларини токи топ-тоза бўлгунича ювди, кейин уч марта мазмаза қилди (оғиз чайқади), уч марта истиншоқ қилди (бурунга сув олиб қоқди), уч марта юзларини ювди, уч марта қўлларини (тирсаклари билан қўшиб) ювди, бир марта бошига масҳ тортди, кейин оёқларини тўпиқлари билан ювди, кейин ўрнидан тураётиб таҳоратдан ортган сувни олди, тик туриб ичди; кейин бундай деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қандай таҳорат олишларини сизларга кўрсатгим келди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар: юзларини уч марта ювдилар, қўлларини икки мартадан ювдилар, бошларига масҳ тортдилар ва оёқларини икки мартадан ювдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Вакиъ (розияллоҳу анҳу) Собит ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳу)дан ушбу ҳадисни ривоят қилган: Абу Жаъфардан: Жобир сенга: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар» деб ҳадис айтганми?», деб сўрадим; «Ҳа!», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Собит ибн Абу Сафиййадан ривоят қилинди; дедики: Абу Жаъфардан: «Жобир сенга Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мартадан, икки мартадан, уч мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар, деб ҳадис айтганмиди?» деб сўрадим; «Ҳа!», деди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч мартадан (таҳорат аъзоларини) ювиб таҳорат олдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир марта-бир мартадан (таҳорат аъзоларини ювиб) таҳорат олдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах оловидан товонларнинг ҳолига вой!...». (Бу ҳадиснинг фиқҳий ҳукми ушбудир: Маҳси ёки қалин пайпоқ кийилмаган яланғоч оёққа масҳ тортмоқ жоиз эмас.)

Ҳадис ҳақида батафсилроқ