Жаҳаннам оловидан товонларнинг холига вой!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Дўзах оловидан товонларнинг ҳолига вой!...». (Бу ҳадиснинг фиқҳий ҳукми ушбудир: Маҳси ёки қалин пайпоқ кийилмаган яланғоч оёққа масҳ тортмоқ жоиз эмас.)
Бу бобда Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Жобир, Жазъ Аз-Зубайдийнинг ўгли Абдуллоҳ ибн Ал- Ҳорис, Муайқиб, Холид ибн Ал-Валид, Шуроҳбил ибн Ҳасана, Амр ибн Ал-Ос ва Язид ибн Абу Суфён (розияллоҳу анҳум)дан ҳам ҳадис ривояг қилишан. Абу Ҳурайранинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бундай деб айтганлари ҳам ривоят қилинади: «Дўзах оловидан товонларнинг ва оёқ тагларининг ҳолига вой!». Бу ҳадиснинг фиқҳий ҳукми ушбудир: Маҳси ёки қалин пайпоқ кийилмаган яланғоч оёққа масҳ тортмоқ жоиз эмас.