Таҳорат аъзоларини уч мартадан ювмоқ
Ҳазрати Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам уч мартадан (таҳорат аъзоларини) ювиб таҳорат олдилар».
Бу бобда Усмон, Оиша, Ар-Рубаййиъ, Ибн Умар, Абу Умома, Абу Рофиъ, Абдуллоҳ ибн Амр, Муовия, Абу Ҳурайра, Жобир, Абдуллоҳ ибн Зайд ва Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳум)дан ҳадис ривоят қилинган. Алининг ҳадиси бу бобдаги энг ҳасан ва энг саҳиҳ ҳадисдир. Чунки, бу ҳадис Али (розияллоҳу анҳу)дан мутааддид важҳлардан ривоят этилган.
Илм аҳлининг асосий кўпчилиги наздида амал шу ҳадис асосидадир: таҳорат аъзоларини бир мартадан ювиш кифоя, икки марта ювиш афзал, ва энг афзали уч мартадан ювмоқдирки, бундан ўтадигани йўқдир.
Ибнул-Муборак айтадики, «Таҳоратда уч мартадан ортиқ ювинса, гуноҳкор бўлади, деб қатъий айтолмайман». Аҳмад ва Исҳоқ: «Фақат васвасали (иккиланган) киши уч мартадан ортиқ ювади», дейдилар.