Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «(Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёллари) Маймуна (розияллоҳу анҳо) айтдилар: «Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланишда бир идишдан ғусл таҳорати қилар эдик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Сулаймон ибн Бурайданинг отаси) Бурайда (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун (янги) таҳорат олар эдилар; (Макка) фатҳ(и) йили бўлганда эса ҳамма намозларни бир таҳорат билан ўқидилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар. Шунда (Ҳазрати) Умар: «(Ё Расулуллоҳ!) Илгари қилмаган бир ишни қилдингиз-ку?» деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Буни атай қилдим!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАмр ибн Омир Ал-Ансорий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у айтди: Анас ибн Моликдан эшитдим, у дедики, «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар намоз олдидан таҳорат олар эдилар». (Анасдан): «Сизлар нима қилар эдингизлар?» деб сўрадим. (Анас) деди: «Биз то таҳоратимиз бузилмагунча, ҳамма намозларни битта таҳорат билан ўқийверардик».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳорат устига таҳорат олган кишига Аллоҳ бу туфайли ўн ҳасана (савоб) ёзгайдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар бир намоз учун таҳорат олар эдилар, хоҳ таҳоратли бўлсинлар, ҳоҳ таҳоратли бўлмасинлар». (Хумайд айтади): «Анасга дедимки, «Сизлар қандай қилар эдингизлар?» (Анас) деди: «Бизлар битта таҳорат олар эдик (таҳоратли бўлганда қайта таҳорат олмоқни лозим кўрмас эдик)».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУбай ибн Каъбдан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Таҳоратнинг бир шайтони бор, уни Валаҳан дейишади. Сувнинг восвосидан (яъни, шайтонидан, шубҳага берилиб, сувни исроф қилишдан) сақланингизлар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСафина (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам бир мудд сув билан таҳорат олиб, бир соъ сув билан ғусл қилар эдилар».
Мудд - бир бутун, учдан бир ратл ёки 675 грамм, ёхуд 0.688 литр сув.
(Ҳазрати) Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар: «Кимки таҳорат олганда чиройли таҳорат олса ва кейин: «Ашҳаду алла илаҳа аллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳу ва ашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва росулуҳ. Аллоҳуммажъалний минат таввабийна, важъалниий минал мутатоҳҳирийн» деса, (яъни, «Мен шоҳидманким, Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, у якка-ю ягонадир, шериги йўқдир ва мен шоҳидманким, Муҳаммад унинг бандаси ва элчисидир. Аллоҳим, мени (ҳақиқий) тавба қилганлардан айлагин ва покланганлардан айлаган! деса,) унга Жаннатнинг саккиз эшиги очилгайдир ва у хоҳлаган эшишдан киргайдир!»...
Ҳадис ҳақида батафсилроқМуъоз нбн Жабал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, таҳорат олгач, юзларини этакларининг учи билан артдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо онамиз)дан ривоят қилинди; дедилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир сочиқлари бор эди, таҳоратдан кейин ўша билан артинар эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ