Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Фақатгина (ел туфайли чиққан) овоз ёки ҳиддан таҳорат олиш лозим бўлади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАнас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Урайнадан (баъзи) инсонлар Мадинага келишди ва бу ер ҳавосини оғир кўришди. (Қорин оғриғига учраб қолишди). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам садақа (закот) туяларини уларга қўшиб (шаҳар ташқарисига) жўнатдилар ва «Буларнинг сутидан ва сийдикларидан ичинглар», дедилар. Улар эса (ичиб, соғайгач) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг туябоқарини ўлдиришди, туяларини ҳайдаб кетишди, Ислом динидан чиқишди. Сўнг (ушланиб) Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга келтирилдилар. Шунда (жиноятларининг жазоси ўлароқ) уларнинг қўл-оёқларини қарама-қаршисига (ўнг қўл билан чап оёқ ёки чап қўл билан ўнг оёқ тарзида) кесдилар; кўзларини ўйдилар ва Ҳарро (деган тошлоқ ер)га ташлаб қўйдилар. Анас айтадики, «Улардан биттаси оғзи билан ерни қўпораётганини кўрардим. Ниҳоят, ўлдилар». Чамаси, Қаммод (ҳадис охирини) бундай баён қилади: «(Улардан биттаси) ер тишлаётганини кўрардим, Ниҳоят, ўлдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Қайс бинти Миҳсан (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; у дедики, «Эмизикли (ҳали овқат емайдиган) ўғилчамни олиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига кирдим. Бола у кишининг (қўйниларида туриб) кийимларини ҳўл қилиб қўйди. Шунда (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) сув сўраб келтиртириб, сийдик теккан жойга сепдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияплоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва айтдилар: «Бу иккови ҳам азобланмоқда ва лекин катта бир ишдан азобланаётгани йўқ. Аммо мана бу (биттаси) сийдикдан эҳтиёт бўлмас эди, мана бу (иккинчиси) эса чақимчилик қилиб гап ташиб юрар эди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у бундай дейди: «Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўради: «Ё Расулуллоҳ! Биз денгизда йўл юрамиз ва ўзимиз билан бирга оз сув олиб юрамиз. Ундан таҳорат олсак чанқаб қоламиз. Шу аҳволда денгиз сувидан таҳорат олсак бўладими?» Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «У(денгиз суви) тоза сувдир ва ўлимтиги ҳалолдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирортангиз зинҳор турғун сувда пешоб қилиб, кейин ундан таҳорат олмасин!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Саъид Ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Айтилдики, «Ё Расулуллоҳ! Бузоъа қудуғидан таҳорат олаверайликми? У қудуққа ҳайз латталари, итларнинг ўлиги ва сассиқ нарсалар ташланган?!». Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Муҳақақки, (кўп) сувни ҳеч нарса булғай олмайди!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг жуфти мутаҳҳараларидан битталари жафнада(тоғорада) ғусл қилдилар, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўша идишдан таҳорат олмоқчи бўлган эдилар, аёллари айтдилар: «Ё Расулуллоҳ! Мен жунуб эдим...». Шунда (Расули акрам саллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Сув жунуб эмас-ку!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Ҳакам ибн Амр Ал-Ғифорийдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам эркакни хотин кишининг таҳоратидан - ёки ичмоғидан, деди - ортган сув билан таҳорат олишдан қайтардилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқБани Ғифордан (Ҳофиз ибн Ҳажар бу кишининг Ал-Ҳакам ибн Амр эканлигини айтади) бўлмиш бир кишидан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам хотин кишининг таҳоратидан ортган сув (билан таҳорат олиш)дан қайтардилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ