Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам жуфти ҳалолларидан бирини ўпдилар ва таҳорат олмасдан, намозга чиқдилар». (Урва айтади): «У сиздан бошқа ким бўларди?!» - дедим. Шунда Оиша (розияллоҳу анҳо) кулдилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

(Ҳазрати) Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «У (закар) инсондан бир гўшт парчаси ёки унинг бир қисмидир, холос!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Бусро бинти Софван (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Кимки закарига қўл теккизса, токи таҳорат олмагунича, намоз ўқимасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ал-Барро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, Туя гўшти еганда таҳорат (олиш) лозим бўладими? - деган савол сўралди. Шунда айтдилар: «Ундан еганда таҳорат олингизлар!». (Сўнг) Қўй гўштларидан (еганда) ҳам таҳорат олинадими? — деб сўралди». Шунда бундай дедилар: «Қўй гўштларидан еганда (агар таҳоратли бўлсангизлар) таҳорат олмангизлар!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам чиқдилар ва мени ёнларига олиб Ансорийлардан бўлмиш бир хотиннинг уйига кирдилар. Хотин у кишига бир қўй сўйди ва у киши (қўй гўштидан) едилар. Кейин бир идишда янги хурмо келтирди, ундан ҳам едилар. Кейин таҳорат олиб, намоз ўқидилар. Намоз ўқиб бўлганларидан сўнг, хотин у кишига қўйнинг қолган гўштидан яна келтирди ва (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам) едилар. Кейин эса (янги) таҳорат олмасдан, аср намозини ўқидилар».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Олов теккан ҳамма нарса, ҳатто пишлоқ парчаси (ейиш) туфайли ҳам таҳорат олиш лозим бўлади», - деб айтдилар. Шунда Ибн Аббос: «Ё Абу Ҳурайра! Ёғ (ейиш) туфайли ҳам таҳорат оламизми? Қайноқ сув (ичиш) туфайли ҳам таҳорат оламизми?..» — деб сўради. Шунда Абу Ҳурайра айтди: «Эй биродарзодам! Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан бир ҳадис эшитдингми, унга мисол тонишга уринма!».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари (ўтириб) ухлашар, кейин туриб намозларини ўқишар, таҳорат олишмас эди.

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинди: У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сажда қилган ҳолда ухлаб қолганларини кўрди. «Ҳатто хуриллай бошладилар ёки пишиллай бошладилар. Кейин туриб намоз ўқидилар. Шунда мен: «Ё Расулуллоҳ, Сиз ҳақиқатан ухладингиз-ку?» дедим. Айтдиларки, «Фақат ётиб (чўзилиб) ухлаган кишига таҳорат олиш лозим бўлади, чунки у чўзилганида бўғимлари ўзини қўйиб юборади».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Сизлардан бирор кишининг таҳорати бузилса, то таҳорат олмагунича, намозини Аллоҳ қабул қилмайди».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Агар сизлардан биронтангиз масжидда бўлиб, икки бути орасидан бирор ҳид сезса, токи ел овозини эшитмагунича ёки ҳидини пайқамагунича чиқиб кетмасин».

Ҳадис ҳақида батафсилроқ