Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Софван ибн Ассал (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга, сафарда бўлган чоғимизда, уч кеча-кундуз маҳсиларимизни ечмасликни, илло жунуб бўлгандагина ечишни, лекин катта қазои ҳожат, пешоб қилиш ва ухлаганлик туфайли ечмасликни амр қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқХузайма ибн Собитдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан маҳсилари устига масҳ тортиш ҳақида савол қилинди. Шунда айтдилар: «Мусофир учун - уч кун, муқим киши учун - бир кун».
Ҳадис ҳақида батафсилроқШаҳр ибн Ҳавшабдан ривоят қилинди; у деди: «Жарир ибн Абдуллоҳни кўрдим, таҳорат олди ва маҳсилари устига масҳ тортди. Ундан бу иш ҳақида сўраган эдим, айтдики, «Мен Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, таҳорат олдилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар». Жарирдан сўрадим (дейди ровий): «Бу ҳол «Моида» (сурасидаги оят)дан олдин бўлганмиди ёки «Моида»дан кейинми? Шунда у бундай деди: «Мен асли «Моида»дан кейин Исломга кирганман».
Ҳадис ҳақида батафсилроқХаммом ибн Ҳорисдан ривоят қилинди; у деди: «Жарир ибн Абдуллоҳ пешоб қилди. Кейин таҳорат олди ва маҳсилари устига масҳ тортди. Унга: «Нега бундай қилдинг?» дейилди. Айтдики, «Бундай қилишимга нима монелик бор? Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай қилганларини кўрдим». Иброҳим айтади: «Улар Жарирнинг ҳадисини яхши кўришарди. Чунки у (Жарир) «Моида» (сураси) нозил бўлганидан кейин Исломга кирган». «Улар Жарирнинг ҳадисини яхши кўришарди» жумласи Иброҳимнинг сўзидир.
Ҳадис ҳақида батафсилроқКаъб ибн Моликнинг қизи Кабшадан ривоят қилинди: У (Кабша) Абу Қатоданинг ўғли ҳузурида (никоҳида) эди. Абу Қатода (бир куни) уларнинг уйига кирди. (Кабша) айтадики, «У кишига таҳорат суви келтирдим. Шу пайт сувсаган бир мушук келиб қолди. (Абу Қатода) идишни элтиб, мушукка сув ичирди. Менинг қараб қолганимни кўриб, айтдики, «Эй биродаримнинг қизи! (Бундан) ажабландингми?» «Ҳа», дедим. (Шунда) деди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Мушук нажас эмас. Чунки, у ҳамиша атрофингизда айланиб юрадиган жониворлардандир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ит теккан идиш етти марта ювилади, биринчи ва охирги мартаси тупроқ билан ювилади. Мушук ялаган идиш эса бир марта ювилади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешоб қилаётган эдилар, бир киши салом берди; саломига алик олмадилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам сут ичдилар ва сув келтиртириб, оғиз чайқадилар, сўнг: «Сутда ёғ бор», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам мендан: «Тулумингда нима бор?» деб сўрадилар. «Набиз», дедим. Шунда: «Покиза хурмо ва тоза сув!» дедилар. «Сўнг шу билан таҳорат олдилар», дейди.
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбуд-Дардо (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қайт қилдилар, шунда рўзаларини очдилар ва (янгитдан) таҳорат олдилар». (Маъдан ибн Абу Талҳа айтадики), Дамашқ (Шом) масжидида Савбон билан учрашиб қолдим ва унга бу ҳадисни баён қилдим. Дедики, «Рост айтибди, мен (ўшанда) Расулуллоҳнинг қўлларига таҳорат суви қуйиб турган эдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ