Мусофир ва муқим кишиларнинг маҳси устига масҳ тортмоқлари
Хузайма ибн Собитдан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан маҳсилари устига масҳ тортиш ҳақида савол қилинди. Шунда айтдилар: «Мусофир учун - уч кун, муқим киши учун - бир кун».
Хузайма ибн Собитнинг масҳ тортиш ҳақидаги ҳадисини Яҳё ибн Маийн саҳиҳ, деб айтгани зикр қилинган. Абу Абдуллоҳ Ал-Жабалийнинг исми - Абд ибн Абд, унинг Абдурраҳмон ибн Абд экани ҳам айтилади.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Бу бобда (Ҳазрати) Али, (Ҳазрати) Абу Бакр, Абу Ҳурайра, Софван ибн Ассал, Авф ибн Молик, Ибн Умар ва Жарир (розияллоҳу анҳум ажмаъийн)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган.
Дўстларигиз билан улашинг!