Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдиларки: «Эркакнинг хатнаси хотиннинг хатнасини очса*, ғусл вожиб бўлади. Мен ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай ҳолатда ғусл қилганмиз».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғуслдан кейин таҳорат олмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАбу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор. Сочни ювинг ва бетингизни (терингизни) тозаланг!».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУмму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Дедимки, «Ё Расулуллоҳ! Мен сочини маҳкам ўриб юрадиган аёлман. Жанобат ғуслини қилаётганда сочимнинг ўримини ечаманми?». Айтдиларки, «Йўқ! Бошингга сувдан уч марта қуймоғинг сенга кифоя! Кейин баданингнинг қолган ҳамма ёғига сув қуясан. Бас, покланган бўласан» ёки «Бас, ана, покландинг!» дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жанобатдан покланмоқчи (ғусл қилмоқчи) бўлсалар, аввало қўлларини идишга ботирмасдан олдин ювар эдилар, кейин фаржларини ювар (мустаҳаб қилар) ва намозга таҳорат олгандек таҳорат олар эдилар. Кейин сочларини таг-тагигача ҳўллар эдилар. Кейин бошларидан бутун баданларига уч марта сув қуярдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббоснинг холаси Маймуна (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга ғусл учун сув қўйдим. (Аввал) жанобатдан покландилар, чап қўллари билан идишни эгиб, ўнг қўлларига сув олдилар ва икки қўлларини (бўғинигача) ювдилар. Кейин қўллари билан идишдан сув олиб, фаржларига тўқдилар (мустаҳаб қилдилар), кейин қўлларини деворга ёки ергами ишқаб, ювиб ташладилар. Сўнг оғиз ва бурун чайқадилар, юзларини ва қўлларини (тирсаклари билан қўшиб) ювдилар. Сўнг бошларига уч марта сув қуйдилар. Кейин бутун баданларига сув қуйдилар. Сўнг четга чиқиб, оёқларини ювдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)отасидан ривоят қилиб, деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, маҳсилари ва амомалари (саллалари) устига масҳ қилдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Муғийра ибн Шуъбадан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, пайпоқлари ва наъллари (пойабзаллари) устига масҳ тортдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, маҳсиларининг юзига масҳ тортдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқАл-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳсиларнинг устига ва остига масҳ тортдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқ