Аёл киши ғусл қилганда сочининг ўримини ёядими?
Умму Салама (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Дедимки, «Ё Расулуллоҳ! Мен сочини маҳкам ўриб юрадиган аёлман. Жанобат ғуслини қилаётганда сочимнинг ўримини ечаманми?». Айтдиларки, «Йўқ! Бошингга сувдан уч марта қуймоғинг сенга кифоя! Кейин баданингнинг қолган ҳамма ёғига сув қуясан. Бас, покланган бўласан» ёки «Бас, ана, покландинг!» дедилар.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Илм одамларининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: Хотин киши сочининг ўримини бузмай туриб ғусл қилса, бошига сув тўкканидан кейин, шу унга кифоя.
Дўстларигиз билан улашинг!