Маҳсиларнинг юзига масҳ тортмоқ
Ал-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; у деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, маҳсиларининг юзига масҳ тортдилар».
Ал-Муғийранинг ҳадиси ҳасан.
Бу ҳадис Абдурраҳмон ибн Абиз-Зиноднинг ўз отасидан, Ал-Муғийрадан қилган ривоятидир. Урвадан, Ал-Муғийрадан ривоят қилганлар орасида юзига (сиртига, зоҳирига) сўзини Абдураҳмондан бошқа зикр қилган кишини билмаймиз.
Илм одамларидан мутааддид кишиларнинг қавли шудир. Суфён Ас-Саврий ва Аҳмад шундай дейишган.
Муҳаммад айтадики, «Молик ибн Анас, Абдурраҳмон ибн Абиз-Зинодни заиф деб кўрсатди».
Дўстларигиз билан улашинг!