Амома (салла) устига масҳ тортмоқ
Ал-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)отасидан ривоят қилиб, деди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳорат олдилар, маҳсилари ва амомалари (саллалари) устига масҳ қилдилар».
Ҳадиснинг ровийларидан Бакр, «Ал-Муғийранинг ўғлидан эшитдим», деган.
Муҳаммад ибн Башшор, бошқа бир ерда, шу ҳадисда ушбу жумлани зикр қилган: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам пешона сочлари ва саллалари устига масҳ қилдилар».
Бу ҳадис, Ал-Муғийра ибн Шуъбадан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган. Биров «пешона сочлари ва саллалари устига масҳ қилдилар», деб зикр қилмоқда, биров эса «пешона сочлари»ни зикр қилмаётир.
Аҳмад ибн Ҳасандан эшитдим, у Аҳмад ибн Ҳанбал бундай деганини эшитдим, дейди: «Кўзим Яҳё ибн Ал-Қаттон кўрган каби кўрмади».
Бу бобда Амр ибн Умаййа, Салмон, Савбон ва Абу Умомадан ҳадис ривоят қилинган. Ал-Муғийра ибн Шуъбанинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Умар ва Анас (розияллоҳу анҳум) сингари мутааддид зотларнинг қавли шудир. Ал-Авзоий, Аҳмад ва Исҳоқ: «салла устига масҳ қилинади» дейдилар.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан мутааддид кишилар эса бундай дейдилар: «Фақат салланинг ўзинигина масҳ қилмай, аммо салла билан бирга бош(нинг бир қисми)ни ҳам масҳ қилади». Суфён Ас-Саврий, Молик ибн Анас, Ибнул-Муборак ва Шофиъийнинг қавли шудир.
Ҳазрати Билол (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳсиларига ва химорларига (бош чодирларига) масҳ қилдилар».
Абу Убайда ибн Муҳаммад Аммор ибн Ёсирдан ривоят қилинди; у деди: «Жобир ибн Абдуллоҳдан маҳсилар устига масҳ тортмоқ хақида сўрадим. Дедики, «Суннатдир, эй биродарзодам!» Сўнг ундан саллага масҳ қилишни сўрадим. «Сувни сочингга теккиз» деди».