Маҳсиларнинг устига ва тагига масҳ тортмоқ
Ал-Муғийра ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам маҳсиларнинг устига ва остига масҳ тортдилар».
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан, тобиъийндан ва кейинги фақиҳлардан (фиқҳ аҳлидан) мутааддид кишиларнинг қавли шудир. Молик, Шофиъий ва Исҳоқ ҳам шу тўхтамга келишган. Ҳолбуки, бу ҳадис маълул (иллатли)дир. Уни Савр ибн Язиддан, Волид ибн Муслимдан бошқаси иснод этмаган (санадини тўлдирмаган).
Абу Зуръа ва Муҳаммад ибн Исмоил (Ал-Бухорий)дан бу ҳадис ҳақида сўрадим, улар: «Саҳиҳ эмас» дедилар. Чунки, Ибнул-Муборак буни Саврдан, Ражо ибн Ҳайвадан ривоят қилади ва Ражо: «Ал-Муғийранинг котиби томонидан айтиб ўтилдим», дейдики, демак, ҳадис Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва сшшамдан мурсал тарзида ривоят қилинган ва ҳадисда Ал-Муғийранинг номи ўтмаган.