Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Ҳар битта соч толаси остида жунублик бор. Сочни ювинг ва бетингизни (терингизни) тозаланг!».
Бу бобда Ҳазрати Али ва Анас (розияллоҳу анҳумо)дан ҳадис ривоят қилинган.
Ал-Ҳорис ибн Важийҳнинг ҳадиси ғариб. Чунки, бу ҳадисни танҳо унинг ривоятидан биламиз. У жуда кучли шайх эмас. Ҳолбуки, имомлардан мутааддид кишилар ундан ривоят қилишган. Бу ҳадисни Молик ибн Динордан ёлғиз унинг ўзи ривоят қилди. У, «Ал-Ҳорис ибн Важийҳ ўғли Ҳорис» дейилганидек, «Важбаънинг ўғли» ҳам дейилади.
Дўстларигиз билан улашинг!