Ғуслдан кейин таҳорат олмоқ масаласи
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ғуслдан кейин таҳорат олмас эдилар».
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан бўлмиш илм одамларидан кўпларининг қавли шудир: «Ғуслдан кейин таҳорат олинмайди», деган тўхтамдалар.
Дўстларигиз билан улашинг!