Саҳиҳ ҳадислар тўплами
Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Бирортамиз жунуб ҳолатда ухласак бўладими?» деб сўрадилар: «Ҳа, агар таҳорат олса», дедилар (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам жунуб ҳолда ухлар, сувга қўл теккизмас эдилар».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийимларидан манийни ювиб ташлаганлар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқҲаммом ибн Ҳорисдан ривоят қилинди; у деди: «Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг уйларига бир меҳмон келди, Оиша (онамиз) унга бир сариқ чодар (адёл)ни беришни буюрдилар. Меҳмон (чодарни ёпиниб) ётиб, кечаси иҳтилом бўлиб қолди. Чодарни иҳтилом асари бўлган ҳолда қайтаришдан уялиб, уни сувга ботириб ювди, кейин қайтариб берди. Шунда Оиша (онамиз розияллоҳу анҳо) айтдиларки, «Чодаримизни нега бузди? Бармоқлари орасида ишқалаб ташласа, кифоя эди-ку!» (Бундай ҳолларда) мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийимларидан бармоқларим билан ишқалаб ташлар эдим».
Ҳадис ҳақида батафсилроқСаҳл ибн Хунайф (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у деди: «Мазийдан қийналиб, озор чекар эдим, кўп (тез-тез) ғусл қилардим. Бу аҳволни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга айтдим ва бу ҳақда савол сўрадим. Айтдиларки, «Бу (мазий)дан таҳорат олсанг, бас». Шунда: «Ё Расулуллоҳ! Кийимга теккан мазий нима бўлади?» дедим. «Бир ҳовуч сув олиб, кийимингнинг мазий теккан жойига қуйсанг, кифоя!» - дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ(Ҳазрати) Али (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; дедиларки: Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мазий ҳақида сўрадим. Айтдиларки: «Мазий келса, таҳорат олмоқ, маний келса, ғусл қилмоқ лозим бўлади».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди; айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан, (этагида) нам топган, аммо иҳтилом бўлганини эслай олмаган киши ҳақида савол сўралди. «Ғусл қилади», дедилар. Ва яна иҳтилом бўлганини пайқаган, аммо (этагида) нам топмаган киши ҳақида сўралди. «Унда ғусл қилмайди», дедилар. Умму Салама дедики, «Ё Расулуллоҳ! Агар аёл киши ҳам иҳтилом бўлиб қолса, ғусл лозимми?» «Ҳа, - дедилар, - чунки аёллар (яратилиш ва табиатда) эркакларга ўхшашдир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқИбн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Сув боис сув лозимлиги иҳтилом бўлган ҳолдадир».
Ҳадис ҳақида батафсилроқУбай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Сув боис сув керак эмас, деган рухсат Исломнинг аввалида берилган рухсат эди, кейин бекор қилинди».
Ҳадис ҳақида батафсилроқОиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хатна хатнани очганда, ғусл вожиб бўлади», дедилар.
Ҳадис ҳақида батафсилроқ