Ухламоқчи бўлган жунуб кишининг таҳорат олиб ётмоғи
Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди: у киши Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламдан: «Бирортамиз жунуб ҳолатда ухласак бўладими?» деб сўрадилар: «Ҳа, агар таҳорат олса», дедилар (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам).
Бу бобда Аммор, Оиша, Жобир, Абу Саъид ва Умму Салама (розияллоҳу анҳум)дан биттадан ҳадис ривоят қилинган. Ҳазрати Умарнинг ҳадиси ушбу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг ҳасани ва энг саҳиҳидир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан ва тобиъийндан кўпчилигининг қавли шудир. Суфён Ас-Саврий, Ибнул-Муборак, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқнинг ҳам қавли шу. Жунуб ҳолатдаги киши ухламоқчи бўлса, ётишдан олдин таҳорат олади, дейдилар.
Дўстларигиз билан улашинг!