«сув» боис сув керак
Убай ибн Каъб (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинди; айтдики: «Сув боис сув керак эмас, деган рухсат Исломнинг аввалида берилган рухсат эди, кейин бекор қилинди».
Айнан шу ҳадис қуйидаги иснод билан ривоят қилинди: Аҳмад ибн Маниъ, Абдуллоҳ ибн Муборак, Маъмар, Аз-Зуҳрий.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ.
Маний тўкилмаса, ғусл қилиш керак эмас, деган рухсат Исломнинг бошланғич даврида эди, кейинчалик бекор қилинди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан мутааддид зотлар ана шундай ривоят қилдилар. Убай ибн Каъб ва Рофиъ ибн Ходиж булар орасида бор.
Илм аҳлидан кўпларининг наздида амал шу ҳадис асосидадир: «Эр агар хотини билан мужомаат қилса, маний тўкмаган тақдирда ҳам, ҳар иккалови ғусл қилиши вожиб бўлади».
Дўстларигиз билан улашинг!