Кийимга теккан манийни ювиб ташламоқ
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: Оиша онамиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийимларидан манийни ювиб ташлаганлар.
Бу ҳадис ҳасан-саҳиҳ. Бу бобда Ибн Аббосдан ҳадис ривоят қилинган. Оиша (розияллоҳу анҳо) «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг кийимларидан манийни ювиб ташладилар» деган ҳадис ишқалаб ташлаш ҳақидаги ҳадисга зид эмас. Чунки, ишқалаб ташлаш етарли бўлса-да, киши кийимида маний доғини кўрса, нохуш бўлиши мумкин. Ибн Аббос бундай дейди: «Маний шилимшиқ бир моддадир. Бўёқ суртиб бўлса ҳам, уни эгнингдан кеткиз» (яъни, доғини йўқот).
Дўстларигиз билан улашинг!