Эр-хотиннинг олатлари бир-бирига тегса, ғусл вожиб бўлади
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинди: «Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Хатна хатнани очганда, ғусл вожиб бўлади», дедилар.
Оиша (розияллоҳу анҳо)нинг ҳадиси ҳасан-саҳиҳ. Бу ҳадис Оиша (онамиз)дан, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан мутааддид важҳлардан ривоят қилинган. «Хатна (суннат олати) хатнани очганда ғусл вожиб бўлади», дедилар.
Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобаларидан бўлган илм одамларининг кўпининг қавли шудир. (Ҳазрати) Абу Бакр, (Ҳазрати) Умар, (Ҳазрати) Усмон, (Ҳазрати) Али ва Оиша (розияллоҳу анҳум) шулар орасидадир.
Тобиъийндан ва кейингилардан бўлган фақиҳларнинг қавли ҳам шундай, Суфён Ас-Саврий, Шофиъий, Аҳмад ва Исҳоқ каби фақиҳлар, хатналар (суннат олатлари) бир-бирига тегса, ғусл вожиб бўлади, деганлар.